Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да ўз тенгдошини уриб юборди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди

Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да ўз тенгдошини уриб юборди ва унинг ўлимига сабабчи бўлди

Наманганда 14 ёшли бола томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 май куни соат 14:45 ларда Косонсой тумани «Кушон» МФЙ, Ҳуррият кўчасида 14 ёшли бола (тумандаги 5-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси) «ВАЗ-2106» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг ўнг четида кетаётган пиёда Х.Б.ни (2008 йилда туғилган) уриб юборган.

Авария оқибатида пиёда Х.Б. оғир тан жароҳатлари олгани сабаб шифохонада вафот этган.

«Бировнинг машинасини бошқардим. Оёғимдаги ‘босоножка’ газга тиқилиб қолди. Тормоз ўрнига яна газни босиб юбордим», — деган вояга етмаган бола.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!