Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани ростми?

Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Қодировни тергов қилган прокурор ҳам қамоққа олинди мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Уларда жорий йил 8 март куни Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев юқори лавозимдаги амалдорга катта миқдорда пора бера тган пайтда ДХХ ходимлари тарафидан ушлангани қайд этилган. Тошев 50 минг АҚШ доллар пора бера тган пайтда қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳти т чораси белгиланган билдирилган.

ЎзА ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизматида У.Тошевнинг ушлангани ҳақида маълумот йўқ экан.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Тошев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифидан сўнг ишдан олинганди. У 2018 йил апрелида Наманганда иш бошлаган, бундан аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!