Наманган вилоятини янада ривожлантириш учун беш йиллик дастур ишлаб чиқилади

Наманган вилоятини янада ривожлантириш учун беш йиллик дастур ишлаб чиқилади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Учрашувда қайд этилганидек, инсон қадрини тиклаш ва халқимизни рози қилиш йўлида амалга ошириб келаётган туб ислоҳотлар натижасида Наманган вилоятида ҳам ҳаёт ижобий томонга ўзгарди.

– Тадбиркорлик ва ишбилармонлик водий, айниқса, Наманган халқининг қонига азал-азалдан сингиб кетган. Мисол учун, ўтган беш йилда вилоятда маҳаллий саноат қарийб 2 баробарга ўсгани, жами 277 минг нафар янги иш ўринлари яратилгани ва бу мамлакатимизда энг яхши кўрсаткичлардан бири экани, фикримиз исботидир.

Шу билан бирга, Наманган вилоятидаги энг долзарб масала – 127 мингдан зиёд аҳоли ишсиз бўлиб, ҳар йили меҳнат бозорига қўшимча 42 минг нафар ёшлар кириб келмоқда. 27 минг оила доимий даромад манбаига эга эмас.

Яшаш ва бизнес учун, қулай инфратузилмани яратиш керак.

Масалан, Мингбулоқ, Косонсой, Тўрақўрғон, Поп ва Чустда ичимлик суви таъминоти даражаси жуда паст, 27 та маҳалла эса марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминламаган.

Вилоятда уй-жойга эҳтиёж катта. Биргина Наманган шаҳрида келгуси беш йилда аҳоли 1 миллион нафарга етиши ҳисобига, қўшимча 52 мингта уй-жойга эҳтиёж мавжуд.

Қишлоқ ва сув хўжалигида Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғонда сувсизлик сабабли 19 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ишлатилмаяпти.

Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларида ҳам ҳали ечимини кутаётган кўплаб масалалар мавжуд.

Юқорида айтиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш, Наманган вилояти ривожини янги юқори тараққиёт босқичига олиб чиқиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича, беш йиллик дастур ишлаб чиқдик.

Наманганнинг етакчи тармоқларида саноат кластерлари ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳасини ривожлантириш орқали, 400 мингта янги иш ўрни яратилиб, аҳоли даромадини камида 2 бараварга ошириш ва камбағалликни ҳам 2 бараварга қисқартириш устувор вазифа бўлади, – Шавкат Мирзиёев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!