Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига фуқаро мурожаат қилиб, “Б” исмли шахс 1 дона 50 АҚШ долларини бериб, ушбу АҚШ долларини ўзи ишлайдиган банк муассасасидаги детектор орқали текшириб кўришини, агар детектордан ўтса, худди шундай қалбаки АҚШ долларини олиб келиб, фуқароларга ўтказишини айтганлигини баён қилган.

Ушбу мурожаатда келтирилган важларни ўрганиш мақсадида, вилоят ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ж. ва А.Т.лар олдиндан тил бириктириб, фуқарони моддий рағбатлантириш эвазига қалбаки 7 050 АҚШ долларини банк муассасасидан сўмга айирбошлаш учун берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ж. ва А.Т.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!