Наманган туманида вояга етмаган шахс дўкон кассасини ўмарди

Наманган туманида вояга етмаган шахс дўкон кассасини ўмарди

2021 йил 25 июль куни, Наманган туманида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 июль куни соат 01:00 ларда номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконига кириш эшигини синдириш йўли билан очиб кириб, дўкон кассасида бўлган 1.400.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия Наманган тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари Наманган тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 25 июль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!