Наманган шаҳрида таълим муассасаси таъсисчисининг пулини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Наманган шаҳрида таълим муассасаси таъсисчисининг пулини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ишчиси Б.Х. “A.B.” нодавлат таълим муассасаси биносини табиий газ тармоғига улаш ҳужжатларини ҳал қилиб бериш эвазига муассаса таъсисчиси М.А.нинг 4,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 200 АҚШ доллари ва 800 минг сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!