Наим Каримов: "Ибрат 1937 йилда отиб ўлдирилмаган, қийноқлар туфайли ҳаётдан кўз юмган"

Наим Каримов: "Ибрат 1937 йилда отиб ўлдирилмаган, қийноқлар туфайли ҳаётдан кўз юмган"

75 ёшли Исҳоқхон тўра Ибрат 1937 йилда отиб ўлдирилмаган, балки қийноқлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Академик Наим Каримов Тўрақўрғондаги Ибрат номли тиллар мактабида ўтказилган илмий-амалий анжуманда шундай фаразни илгари сурди.

“Ўша даврларга оид ҳужжатларда Ибратнинг отиб ўлдирилгани ҳақидаги асосли маълумотларга дуч келмадим. Шу туфайли 75 яшар олим қийноқлар оқибатида ўлган, деган хулосага келдим", – дейди академик Наим Каримов.

Тадбирда “Музей экспозицияларида Ибрат фаолиятининг ёритилиши”, “Ибрат ўрганган Ахси”, “Ибратнинг қатағон этилишига доир янги маълумотлар” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Маърифатпарвар олимнинг бугунги кунда ҳаёт авлодлари хотиралари билан ўртоқлашди.

Анжуман жорий йилда Олий Мажлис қошидаги фонднинг 30 млн сўм миқдоридаги грантига сазовор бўлган Ибрат халқаро жамоатчилик жамғармасининг вилоят ҳокимлиги ва Наманган давлат университети кўмагидаги илк лойиҳаларидан бири бўлди.

Жамғарма ижрочи директори, маърифатпарварнинг эвараси Икромжон Содиқовнинг айтишича, келгусида Ибрат юрган манзиллар бўйлаб халқаро экспедиция ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!