Наҳотки?! Владимир Кличко рингга қайтмоқчи!

Наҳотки?! Владимир Кличко рингга қайтмоқчи!

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, украиналик боксчи 43 ёшли Владимир Кличко фаолиятини давом эттириши мумкинлигини айтди.

“Мен жанг қилсам бўладими? Ҳа. Мен ушбу имкониятни очиқ тутаман. Бу кимнингдир жағини синдириш учун қайтиш бўлмайди. Бу қайтиш рекордни янгилаш учун”, деди боксчи.

Форман рекордига хавас... Бу жозибадорми? Мен буни ажойиб, деган бўлардим. Жорж Форман буни амалга оширди. Менимча у чемпион бўлганида 45 ёшда эди ва бу жуда ажойиб ютуқ”, дейди Кличколарнинг кичиги.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Кличко сўнгги жангини 2017 йилда Энтони Жошуага қарши ўтказган ва техник нокаут билан мағлуб бўлган эди.

Маълумот учун, Форман 45 ёшида супероғир вазнда жаҳон чемпиони бўлган. Владимир эса ҳозирда 43 ёшда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!