Наҳотки? Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 7 поғона кўтарилди

Наҳотки? Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 7 поғона кўтарилди

“Оокла” компанияси Speedtest.net сервиси март ойи 2020 йил натижаларига кўра янги ма’лумотларни э’лон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна 7та позицияга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб ту‘рибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида яна 36 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди – 11,62 Мбит/c дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/c гача (2020 йил март ҳолатига).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон  ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 133-ўринни эгалаб, 2020 йил феврал ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилди.

Ма’лумот учун: Спеедтест портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган ма’лумотлар асосида таҳлил олиб боради ва ма’лумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва э’лон қилади.

Ирландиялик Оокла компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жаҳондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Спеедтест порталининг ихтирочиси. Спеедтест порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб ма’лумотларга эга бўлади. Ҳозирги ҳолатига кўра умумжахон фойдаланувчилари томонидан Спеедтест порталида 27,3 миллиардан ортиқ тестлар ўтказилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!