Наҳотки? У Мелания эмас: Трампнинг хотини сохта экан (фото)

Наҳотки? У Мелания эмас: Трампнинг хотини сохта экан (фото)

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари АҚШ президенти Дональд Трамп Аламаба штатига расмий ташрифи чоғида турмуш ўртоғи Мелания Трамп билан эмас, балки бошқа аёл билан келганлиги ҳақида баҳс-мунозара қилишмоқда. Улар Трампни турмуш ўртоғини алмаштириб қўйганликда гумонлашмоқда.

​АҚШ раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи Алабама штатига торнадодан жабр кўрганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташриф буюришди. Аммо баъзи интернет фойдаланувчилари Трамп ўз рафиқаси Мелания билан эмас, балки унинг қиёфадоши билан келганлигини тахмин қилишмоқда.

​Уларнинг сўзларига қараганда, аёл АҚШ биринчи хонимига қараганда жуда паст бўйли.

Шунингдек, синчков фойдаланувчилар аёлнинг оёқ кийимига эътибор қаратишди. Чунки аёл кроссовкада келган эди. Улар Мелания Трамп баланд пошнали оёқ кийимларни кийишни хуш кўришини қайд этишди.

​Бундан ташқари, унинг терисининг ранги ҳам уларда шубҳа уйғотди.

Twitter᾽да #FakeMelania хэштеги остида қизғин мунозара бошланди. Сохта Мелания ҳақидаги хабарлар 2017 йилда пайдо бўлган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!