Наҳотки?! Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берди

Наҳотки?! Трамп ўз штабига ҳукуматни топшириш бўйича кўрсатма берди

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукуматни топшириш бўйича ўз штабига кўрсатма берганини айтди. Бу ҳақда президени "Твиттер"даги саҳифасида ёзди.

«Мен Эмили Мёрфига (АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти – General Services Administration) миннатдорчилик билдирмоқчиман. У охирги вақтларда таҳдид ва қўполликлар гирдобида қолди. У ва оиласига, шунингдек, хизмат ходимларига ёмонлик қилишларини истамайман.

Бизнинг ишлар ёмон кетмаяпти ва шу руҳда давом этишимиз, курашишимиз керак. Биз ғолиб бўлишимизга ишонаман. Мамлакат манфаати учун Эмелига керакли ишларни бошлашини айтмоқчиман (ҳукуматни топшириш масаласи назарда тутилмоқда). Ўз жамоамга ҳам шундай қилишни кўрсатма бердим», деб ёзди Трамп ўз саҳифасида.

Маълумот учун, АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп сайлов натижаларига кўра мағлуб бўлса, амалдаги президент сифатида сайловда енгилган охирги 28 йилдаги илк сиёсатчи бўлади. Охирги марта 1992 йил катта Жорж Буш амалдаги президент сифатида сайловда Билл Клинтонга катта фарқ билан мағлуб бўлганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!