Наҳотки? Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Наҳотки? Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Самарқанд шаҳрининг бу шаҳарчасидаги Шодиобод кўчасида бўлганимизда очиғи, бир неча дақидада 50 дан зиёд хонадон вакилларининг тўпланиши, уйни иситиш муаммосидан қаттиқ азоб чекаётганидан шикоят қилишини кутмагандик. Шикоят қилишганча бор экан.

Бу кўча Сўлим шаҳарчасидаги Чил­қудуқ маҳалласида жойлашган бўлиб, 241 хонадонмавжуд. Бир неча йилдан бери табиий газ йўқ. Маиший газ баллони гоҳ бир ой, гоҳидаикки ойда бир келади. Кўмир ҳам берилмаган. Аксига олиб, ҳудуддаги трансформатортаъмирланавериб, бир аҳволга келган. Хўш, айтинг-чи, шундай бўлгач, аҳоли уйни нимабилан иситиши керак?

Фуқаролардан бири Зокир Қурбонов шу саволимизни эшитгач, уйига таклиф қилди: "Келинг, кўрасиз". Бордик, уйни печкада ёқилган резина ҳиди тутиб кетган, захирада эсаоёқ кийимлар!

Яна бир фуқаро Хосият Эсанова узоқ йилдан бери ёлғиз ўзи ногирон фарзандинипарваришлайди. Моддий аҳволи оғир. Фарзандини, чақалоқларни совуқдан асраш учуняшаб турган уйини бир чеккадан бузиб, ёғочларни ёқа бошлаган.

– Газ йўқ, светга ишонч йўқ, истаган вақтда ўчиши мумкин, кўмир фақат оғизда. Ногиронфарзандимдан таш­қари яна бир ўғлим ва унинг оиласи, чақалоқлари билан ҳаммамиз бируйда яшаймиз. Аммо шуни иситиш ҳам муаммо. Уйда фақат мен ишлайман, фаррошбўлиб. Ўтин нархини эса биласиз…

Дарвоқе, ўтган ойда ўзимиз ҳам таҳририят орқали 1 декабргача аҳолига кўмир етказилади,деб хабар бергандик. Чунки вилоят ҳокимининг жорий йил 15 октябрдаги фармойишидавилоят "Темирйўлёнилғитаъмин" бирлашган ёнилғи омбор хўжалигига бу ҳақда аниқтопшириқ берилганди. Ўз навбатида, биз билан суҳбатда мазкур хўжалик омбор масъулходими бу борада муаммо бўлмаслигини таъкидлаган эди. Аммо ҳақиқий ҳолат шуки,биргина Шодиобод кўчасидаги 241 та хонадондан бирортаси шу вақтгача кўмир олганэмас. Аҳоли билан суҳбатлашганимизда станцияларга бир-икки марта бориб кўргани,аммо кўмир бўлмагани учун айримлар сотувчилардан 800 сўмдан сотиб олганини маълумқилди.

– Маҳалланинг қолган ҳудудларига табиий газ етиб боради, – дейди Чил­қудуқ маҳалласираиси Убайдулла Элбоев. – Бу кўчада ҳам бир неча йил олдин табиий газ бор эди. Аммотаъмирлаш учун қувурлар узилди-ю, шу билан қолиб кетди. Маҳалла табиий газ етказибберилган ҳудуд сифатида қайд этилган. Шу сабабдан кўмир олганимиз йўқ.

Тўғри, аҳолига бир ой, икки ой деганда маиший газ баллонларда суюлтирилган газ етибкелади. Аммо суюлтирилган газ овқат пишириш учун   берилади.

– Табиий газ таъминотидаги узилишлар бўйича биз, маҳалла фаоллари "Ўзтрансгаз"акциядорлик жамиятининг вилоят, шаҳар ҳамда туман бўлимларига мурожаат қилганмиз, – дейди шу кўчада истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Абдуғаффор Латипов. –Жамиятнинг вилоят филиали бош муҳандиси ваъда берди,  Самарқанд туман бўлимигакўчамизни табиий газга улаш бўйича топшириқ ҳам берди. Аммо туман газ идорасимутасаддилари Шодиобод шаҳарга қарашли, газни ҳам ўша ердан олсин, деб туриболишди. Кўчамиздаги ўзимиз таъмирлаган газ қувурлари шундоққина  Самарқандтуманидан келган катта газ қувури олдида. Аммо уланишга рухсат йўқ.  Самарқандшаҳридан уланиш учун эса анча масофага ўз ҳисобимиздан қувур тортишимиз керак.Хуллас, бу кўчада "Ўзинг учун ўл етим!"

Шундай қилиб, Шодиобод кўчасидаги аҳоли қишдан эсон-омон чиқиш учун нима топса,шуни ёқаяпти. Афсуски, Сўлимнинг муаммолари шу билан тугаб қолмайди.Самарқанднинг энг хароб йўллари ҳам, авария ҳолатидаги эски кўприк ҳам, назоратсизсанғиб юрган дайди итлар ҳам айнан шу ерда. Бу ҳолат умид қиламизки, шаҳар ҳокимлигимутасаддиларининг қизиқишига сабаб бўла олади.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ,

«Зарафшон» мухбири.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!