Наҳотки?! Қозоғистонда Назарбоевнинг қонидан вакцина ишлаб чиқишда фойдаланиляптими?

Наҳотки?! Қозоғистонда Назарбоевнинг қонидан вакцина ишлаб чиқишда фойдаланиляптими?

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қонидан коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқилиши ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқ. Бу ҳақда мамлакат Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати инфекция тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штабнинг «Телеграм» каналида хабар берди.

«Фуқаролардан ижтимоий тармоқлар ва интернетда нотўғри маълумотларнинг тарқалишига йўл қўймасликни сўраймиз. Фақат расмий манбаларга ишонинг», - дейилади хабарда ва аниқлик киритилишича, била туриб ёлғон маълумот тарқатиш Қозоғистон Жиноят кодексининг 274-моддасига кўра жиноий жавобгарликка олиб келади.

Аввалроқ, «Панорама» сатирик нашри Қозоғистонда Назарбоевнинг қон материалларидан коронавирус учун вакцина ишлаб чиқиш бошлангани ҳақида хабар берди. Сатирик сайтда таъкидланишича, бу ишни Қозоғистон Фанлар академияси амалга оширмоқда.

Шунингдек, хабарда айтилишича, Қозоғистон собиқ раҳбари халққа видеомурожаат қилиб, унда «фуқароларга карантин чораларига риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтган ва халқ усуллари тўғрисида гапириб берган». «Панорама» ушбу чоралар орасида қимиз ва қўй ёғи борлигини билдирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!