Наҳотки? Қора бозорда доллар курси пасаймоқда

Наҳотки? Қора бозорда доллар курси пасаймоқда

Кейинги кунларда АҚШ долларининг параллел қора бозордаги қиймати яна пасайиб 8300/8350 коридорда сақланиб турибди, деб ёзмоқда Davletovuz.

Шунингдек, тижорат банкларининг олиш ва сотиш курслари ҳам тахминан шу чегараларда қолмоқда. Валюта биржасидаги савдолар ҳажми мақбуллашиб, савдоларда қайд этилаётган курслар ҳам қуйига томон пасайиб бормоқда.

Қайд этилишича, молиявий йил якунига қадар қолган даврда курс трендларида кескин тебранишлар юз бермаслиги мумкин.

Маълумот учун, долларнинг расмий курси бир неча ҳафтадан буён ошишда давом этмоқда, 4 декабрдан доллар қиймати ўтган ҳафтага нисбатан +15.65 сўмга қимматлашиб, 8314.85 сўмга етганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!