Наҳотки! Пандемия туфайли 2021 йилда тиббиёт йўналишидаги касблар йўқ бўлиб кетиши мумкин

Наҳотки! Пандемия туфайли 2021 йилда тиббиёт йўналишидаги касблар йўқ бўлиб кетиши мумкин

Иш қидириш ва ишга ёллаш бўйича дунёдаги энг йирик сайтлардан бири бўлган “Glassdoor” таҳлилчилари пандемия даврида талаб камайган ва 2021 йилда хавф остида қоладиган 20 та касб рўйхатини тузиб чиқишди. Уларнинг аксарияти хизмат кўрсатиш соҳасидаги касблар, аммо улар орасида тиббиёт ва таълим соҳасидаги лавозимлар ҳам мавжуд.

Бу ҳақда “Dori-Darmon” АК матбуот хизмати хабар берди.

“Glassdoor”  Қўшма Штатларда 2019 йил октябрь ва 2020 йил октябрь ойлари оралиғида жойлаштирилган миллиондан зиёд очиқ иш (ваканция) эълонларини таҳлил қилди. Шу билан бирга, тадқиқотчилар “оммабоп касблар” ни (йилига камида 5 минг бўш иш ўринлари эълон қилинадиган лавозимларни) кўриб чиқдилар, дейилади ҳисоботда.

Шунга асосланиб, тадқиқот муаллифлари пандемия пайтида энг кўп талаб камайган ва 2021 йилда хавф остида бўлган 20 та касб рўйхатини туздилар. Унга кўра: 20та иш лавозимлари киритилган бўлиб, бизга номаълум бўлган ва бизнинг шароитимизда барибир йўқ бўлмайдиган касблар ҳам бор.

Бизда жуда ҳам оммабоп бўлмаган касблар:

* Маҳсулотни намойиш этувчи,

* Товар элчиси (Амбассадори),

* Ҳисоб-китобларни тўлаш бўйича мутахассис,

* Гўзаллик бўйича маслаҳатчи,

* Тадбирлар координатори,

* Уй ҳайвонларини парвариш қилувчи,

* Инструктор

* Бизда энди оммалашаётган касблардан: 

* Бошқарувчи ёрдамчиси,

* Меҳмонхона ишчиси,

* Стилист,

* Меҳмонларни қабул қилувчи – қабул қилувчи (Ресепшионист),

* Савдо менеджери,

* Кадрлар бўйича мутахассис,

* Мураббий (спорт йўналишида).

* Ҳайрон қоларлиги тиббиёт йўналишидаги касблар ҳам бор:

* Аудиолог,

* Оптик,

* Физиотерапевт.

Адашмасак, бизда йўқолиб ҳам, талаб ҳам камаймайдиган соҳалар ҳам тадқиқот хулосаси ўлароқ киритилган булар:

* Ошпаз ва Бухгалтер.

“Пандемия ва глобал инқироз истеъмолчиларнинг иш жойидаги хатти-ҳаракатлари ва одатларини ўзгартирмоқда. Шунинг учун аудиолог, ижрочи ёрдамчи ва мураббий (спорт бўйича) каби баъзи касбларга бўлган талаб кўп йиллар давомида асосий лавозимларга бўлган талаб сифатида қайтмаслиги мумкин ёки умуман касб сифатида қайт иткланмаслиги мумкин», – деди Энду Чемберлен, Глассдоорнинг бош иқтисодчиси.

Прогнозда бошқа омиллар ва 2021 йилда юз бериши мумкин бўлган кутилмаган воқеалар ҳисобга олинмаган, дейди таҳлилчилар. Улар “2021 ва ундан кейинги йилларда иқтисодиёт тикланиб бориши билан меҳнат бозорида катта силжишларни” бўлишини кутишмоқда.

“Glassdoor”  маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, дунёдаги энг катта иш қидириш ва ёллаш сайтларидан бири ҳисобланади. Платформада қидириш ва ариза бериш имконияти берилган, “Glassdoor”нинг штаб-квартираси Калифорниянинг Милл Водийсида жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!