Наҳотки! “Ноқонуний муҳожирлар биологик бомбага ўхшайди!”

Наҳотки! “Ноқонуний муҳожирлар биологик бомбага ўхшайди!”

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакатдаги ноқонуний муҳожирларни биологик бомба билан таққослади.

У бу ҳақда Kossuth радиоси эфирида маълум қилди.

Таъкидланишича, Бош вазир ўз баёнотини ноқонуний муҳожирларнинг Венгрия фуқароларига янги турдаги CОVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабабли биологик хавф туғдираётганлиги билан изоҳлаган.

Радиоешиттиришга кўра, бош вазир ноқонуний ва назоратсиз миграцияни "зудлик билан тугатишга" чақирмоқда.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳар бир муҳожирни "инфекция тарқалишининг потенциал манбаи" сифатида баҳолаш керак, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам шундай эмас.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!