Наҳотки: Навальнийнинг заҳарланиши саҳналаштирилган бўлиши мумкин?!

Наҳотки: Навальнийнинг заҳарланиши саҳналаштирилган бўлиши мумкин?!

Россия ташқи ишлар вазирлиги сиёсатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ вазият саҳналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари сурди.

«Германиянинг ҳаракатлари шу даражада яхши ташкил қилингани Сурия ва Буюк Британиядан кейин навбатдаги кимёвий қурол воситасида уюштирилган навбатдаги мистик воқеанинг саҳналаштирилган талқини Россияда содир бўлаётгандек таассурот уйғотмоқда», — дейилган вазирликнинг баёнотида.

Россия ТИВ баёнотига кўра, блогернинг ўта тезкор равишда Германияга олиб кетилиши, Навальний меҳмони бўлган олий ҳарбий-сиёсий раҳбариятнинг вазиятга аралашуви воқеанинг саҳналаштирилган бўлиши мумкинлиги борасида шубҳа уйғотмоқда.

Навальнийнинг аҳволи 20 августда Томск – Москва рейсида учаётган самолётда ёмонлашган, лайнер Омскга фавқулодда қўнишни амалга оширган. У ерда Навальний сунъий кома ҳолатида икки кун ётган, кейинчалик Берлиндаги «Шарите» клиникасига олиб кетилган. Айни вақтда Навальний Германияда касалликдан кейин реабилитацияни ўтказмоқда.

Германия ҳукумати Навальнийга «Новичок» гуруҳига мансуб заҳар билан суиқасд уюштирилганини маълум қилган.

Россия президенти Владимир Путин Франция давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан суҳбатда россиялик сиёсатчи Александр Навальнийнинг ўзи номаълум сабабларга кўра «Новичок» гуруҳига мансуб заҳарни ичган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган, кейинчалик Навальний заҳарни ўзи қабул қилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги Путиннинг тахминига жавоб қайтарганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!