Наҳотки! Миллионерлар коронавирус туфайли улар учун солиқларни оширишни сўрашди

Наҳотки! Миллионерлар коронавирус туфайли улар учун солиқларни оширишни сўрашди

G20 саммити арафасида Қўшма Штатлар ҳамда бир қатор бошқа мамлакатлардан ўнлаб миллионерлар ҳукуматдан тушган маблағлар коронавирусга қарши курашда ишлатилиши учун ўзларидан олинадиган солиқларни оширишга чақиришди, деб хабар беради “Bloomberg”.

Бундай одамлар ўзларини “Инсоният учун миллионерлар” деб аташмоқда.

Қайд этилишича, петиция АҚШ, Буюк Британия, Германия, Янги Зеландия, Дания ва Ниделандиядан келган 80 га яқин миллионер томонидан имзоланган  бўлиб, улар орасида “Walt Disney Co.” вориси Эбигейл Дисней ҳам бор.

Маълумотларга кўра, баёнотда миллионерлар солиқларни "дарҳол" ва "абадий" кўтаришни сўрашмоқда.

Бой одамларнинг таъкидлашича, коронавирус миллионлаб одамларнинг қашшоқлигига олиб келиши мумкин ва шунинг учун имтиёзларни адолатли тақсимлаш тизимини яратиш керак.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!