Наҳотки! Марадонанинг ўғли реанимацияда

Наҳотки! Марадонанинг ўғли реанимацияда

1986 йилги жаҳон чемпиони марҳум Диего Марадонанинг ўғли кичик Диего Марадона отасининг ўлими ҳақида реанимацияда бўлганида хабар топди, деб ёзди журналист Танкреди Палмери твиттердаги микроблогида.

Афсонавий футболчи 25 ноябрь куни 60 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Ўғли эса коронавирус асоратлари туфайли касалхонага ётқизилган.

"Афсуски, “сариқ матбуот” вакилларидан бири унга қўнғироқ қилиб, отаси билан боғлиқ ҳолатга бўлган муносабати қандайлигини билмоқчи бўлди ва кичик Диего отасини йўқотганини шу тарзда билди", деб ёзган Палмери.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!