Наҳотки?! Конгода Эбола вируси тарқалиши камайди

Наҳотки?! Конгода Эбола вируси тарқалиши камайди

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган ҳафта Конгода Эбола вирусини юқтириш ҳолати фақат 14 марта қайд этилган. Бу бир йил ичидаги энг паст кўрсаткичдир. Сентябрь ойи ўрталарида 51 нафар ва апрелда 126 нафар одамда ушбу вирус борлиги аниқланган.

Конго Демократик Республикасида Эбола эпидемияси қишлоқ ҳудудларида тарқалган бўлиб, вирусдан ҳарбийлар ва кўчиб юрувчи одамлар азият чекмоқда. Бу эса эпидемияни буткул йўқ қилишни қийинлаштирмоқда.

«Касаллик тарқалган ҳудуд кичикроқ бўлгани яхши, аммо у бошқа қишлоқ ва хавфли ҳудудларга ҳам ёйилган», дейди Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг фавқулодда вазиятлар дастури ижрочи директори доктор Майкл Раян.

Ҳозиргача 3200 дан ошиқ одам ушбу вирусни юқтирганлиги маълум бўлиб, 2018 йилнинг августидан бери уларнинг 2114 нафари ҳалок бўлган.

Конго соғлиқни сақлаш органлари ўтган ойда “Johnson&Johnson” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккинчи Эбола вакцинасидан фойдаланмоқчилигини маълум қилди, аммо бу ишлар қачон амалга оширилиши эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!