Наҳотки?! Ҳиндистонда битта шифокорга 11 минг киши тўғри келади

Наҳотки?! Ҳиндистонда битта шифокорга 11 минг киши тўғри келади

Ҳиндистонда битта давлат шифокорига 10 926 нафар ҳинд тўғри келади. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, битта давлат докторига беморлар сони мингтадан ошмаслиги керак. Бу ҳақда Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ахборот марказий бошқармаси томонидан тайёрланган «Миллий саломатлик кўриниши» маърузасида айтилган. 

Ҳукумат статистикасига таянилса, зарур профессионал малакага эга ва тиббий кенгашлар штатида рўйхатдан ўтган анъанавий тиббиёт шифокорлари сони 2018 йилда 43 581 тани ташкил этган. Таъкидлаш жоизки, 2017 йил билан таққосланганда мазкур соҳада сертификатланган давлат мутахассислари сони 2 210 кишига қисқарган. Шу билан бирга сертификатланган ноанъанавий тиббиёт ёки аюрведа шифокорлари сонининг барқарор ўсиши кузатилган: 2017-2018 йилларда мазкур кўрсаткич 773 мингдан 799 минг нафарга етган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!