Наҳотки? Фарғона давлат университетига 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

Наҳотки? Фарғона давлат университетига 72 ёшли аёл ҳужжат топширган

Айни пайтда Миллий матбуот марказида ўтказилаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов бу ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўрамаяпти.

ЎзАнинг ёзишича, ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!