Наҳотки! Дунёнинг элита қатлами кутилмаган ўзгаришлар сабабли ақлли ва истеъдодлиларга айланади

Наҳотки! Дунёнинг элита қатлами кутилмаган ўзгаришлар сабабли ақлли ва истеъдодлиларга айланади

Исроиллик тарихчи Юваль Ной Харарининг таъкидлашича, яқинда фойдасиз одамлар тоифасида янги синф пайдо бўлади. Инсон заҳираси машиналар (роботлар) билан алмаштирилади, жамиятнинг юқори қатламлари ДНКнинг кескин ўзгаришлари сабабли ақлли ва истеъдодли одамга айланади.

Ваҳоланки, биологик илмда аллақачон ажойиб ҳодисалар юз бермоқда. Олимлар инсон танаси ва онгини яхшилашга қаратилган ривожланишга катта миқдорда пул сарфлашяпти. Биоинженерлар органларни натрийдан ўстиришни ва бузилганларни таъмирлашни, генетик кодни ўзгартиришни ўрганишмоқда. Мутахассисларнинг радикал режалари, одатда, одамларнинг компьютер билан бирлашишини ўз ичига олади.

Ҳозирги вақтда олимлар нанороботларни ва бошқа шунга ўхшаш кашфиётларни такомиллаштирмоқда. Янги ўзгаришлар шиш ва вирусларни йўқотиш қобилиятлари билан таъминланиши кутилмоқда.

“Буларнинг барчаси яхши. Аммо яратилаётган бу кашфиётлардан оддий халқ эмас, балки юқори қатлам вакилларининг фойдалана олиши ҳаққоний эмас”, дейди Юваль Ной Харари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!