Наҳотки?! Бир хонали уйлар ўлимга сабаб бўлиши мумкин!

Наҳотки?! Бир хонали уйлар ўлимга сабаб бўлиши мумкин!

Бир хонали уйларда яшаш инсонда жисмоний ва руҳий касалликларни келтириб чиқаради, деган хулосага келди тиббий мутахассислар, деб хабар қилади оммавий ахборот воситалари.

Олимларнинг фикрига кўра, каттароқ жойдан маҳрум бўлган киши безовталикдан ва турли психосоматик касалликлардан азоб чекади. Чекланган жой ақлий касалликларга олиб келади, асабийлашиш ёки норозиликни кучайтиради, ташаббускорлик ва ироданинг етишмаслигига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, бир хонали уйларда одамлар қанчалик кўп бўлса, вируслар ва микроблар шу даражада тезроқ ва фаолроқ тарқалади. Фаол ҳаракатларнинг мавжуд бўлмаслиги шароитида чегараланган ҳудудда яшовчи болалар тезда семизликка дучор бўлиб, иммунитетлари заифлашади, кўпинча нафас олиш касалликларига рўбарў бўлишади.

Психик ва жисмоний саломатлик билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун бир кишига ҳаёт меъёрларини имкон қадар илғор қилиш тавсия этилади. Мутахассисларнинг фикрича, нисбатан қулай ва осойишта ҳаёт учун камида 9 квадрат метрлик шахсий жойга эга бўлиш керак экан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!