Наҳотки! Беш соат ичида қирқдан зиёд зилзила рўй берди

Наҳотки! Беш соат ичида қирқдан зиёд зилзила рўй берди

Мексиканинг жанубий вилоятларида сейсмик фаоллик ўсиб бормоқда.

Пайшанба кунининг ўзида беш соат ичида Оахака штатида 42 та сейсмик ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Мексика Миллий Метеорология хизмати хабар бермоқда.

Зилзиланинг кучи 1,9 дан 4,4 гачани ташкил этди. Вайроналар ёки йўқотишлар ҳақида маълумот йўқ. Ушбу ҳафтанинг бошида мамлакатнинг Тинч океани қирғоқлари бўйлаб ҳудудларда 12 соат ичида 60 га яқин зилзила қайд этилганди, улардан 37 таси Оахака шаҳрига тўғри келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!