Наҳотки! АҚШ разведкаси Оқ уйни 3 январда коронавирус хавфидан огоҳлантирган

Наҳотки! АҚШ разведкаси Оқ уйни 3 январда коронавирус хавфидан огоҳлантирган

АҚШ разведкаси президент Дональд Трампни коронавирус хавфидан бир неча марта огоҳлантирган. Хусусан, президент маъмурияти янги турдаги коронавирус таҳдидининг жиддийлиги тўғрисидаги биринчи огоҳлантиришни 3 январь куни олган.

Бу ҳақда шанба куни The Washington Post хабар берди.

"АҚШ маъмурияти коронавирус ҳақидаги биринчи огоҳлантиришни 3 январь куни олган. Трамп билан ўтказилган ёпиқ брифинглар давомида разведка жамоатчилиги вакиллари ҳам таҳдиднинг жиддийлиги тўғрисида огоҳлантиришган. Бироқ коронавирус таҳдидини жиддий қабул қилиш, ўн минглаб одамларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган ҳолат сифатида қараш ҳамда назорат қилишга киришиш учун 70 кун керак бўлди. Шу боис керакли вақт бой берилди", дейилади нашрда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!