Наҳотки?! Александр Лукашенконинг шахсий машинаси ва кўчмас мулки йўқми?

Наҳотки?! Александр Лукашенконинг шахсий машинаси ва кўчмас мулки йўқми?

Беларусь Марказий сайлов комиссияси мамлакат президентлигига номзодларнинг даромадлари тўғрисидаги декларацияларни эълон қилди. Амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенконинг кўчмас мулки ва автомобиллари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Лукашенконинг декларациясига кўра, у 2019 йилда иш ҳақи сифатида 117 минг Беларусь рублидан (48 минг доллар) кўпроқ даромад олган. Декларациянинг «кўчмас мулк (яшаш уйлари, ер участкалари, квартиралар, гаражлар ва бошқа бинолар, қурилмалар) қаторига ҳамда «бошқа мулклар» қаторига «йўқ» белгиси қўйилган.

Бундан ташқари, декларацияда Лукашенко ҳали ҳам Галина Радионовна Лукашенко билан никоҳда эканлиги кўрсатилган.

Лукашенконинг рафиқаси Могилев вилояти Шклов туманидаги уй, ер участкаси ва яна бир уйнинг ярмига эгалик қилади. Бундан ташқари, унга Шкловдаги ёғ ишлаб чиқариш заводининг 56 дона акцияси тегишли.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда президентлик сайловлари 9 август куни бўлиб ўтади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!