Наҳотки? Абрамович жиноий ташкилотлар билан тил бириктирганми?

Наҳотки? Абрамович жиноий ташкилотлар билан тил бириктирганми?

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичга Швейцариядан мулк сотимаслиги мумкин, дея хабар бермоқда BBC.
 
Швейцария федерал полицияси расмийларни миллиардернинг мамлакатдан мулк сотиб олиш ҳақидаги ҳар қандай таклифини рад этиши ҳақида огоҳлантирган. У жиноий ташкилотлар билан тил бириктирган бўлиши мумкин, дейилган полиция баёнотида.
 
Абрамовичнинг адвокати Даниел Гласл эса полициянинг бу баёнотини инкор этган ҳолда мижозини қўллаб-қувватламоқда.
 
Таъкидлаш жоизки, Роман Абрамович шу пайтга қадар нафақат Швейцария, балки бошқа давлатлар томонидан ҳеч қандай таъқиқга учрамаган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, 51 ёшли россиялик миллиардер Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини ҳисобланади.

Manba: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!