Наҳотки! 120 ёшгача яшашга ёрдам берадиган жуда арзон препаратлар

Наҳотки! 120 ёшгача яшашга ёрдам берадиган жуда арзон препаратлар

Теледоктор Елена Малышева ўзининг  "Соғлом яшанг" номли дастурларидан  бирида узоқ умр кўриш сирлари ҳақида гапирди.

Дастурда иштирок этган тиббий мутахассислар, "аниқ ва тасдиқланган" 120 йилгача яшашга ёрдам берадиган учта дори номини санаб ўтишди, дейди “Dori-Darmon” АК Ахборот хизмати.

Шифокорларнинг фикрига кўра, бу дорилар жуда арзон - ва ҳақиқатан ҳам самарали.

Хўш, бу мўъжизавий даво нима? Ва қандай қилиб улар 120 ёшгача яшашимизга ёрдам беради? “Комсомолская правда”  мутахассислардан фармацевтика воситаларининг умрни узайтириш масалаларида "кучини" баҳолашни сўради.

1. Метформин

Дастлаб бу дори фақат диабетни даволаш учун ишлатилган. Кейинчалик тадқиқотлар препаратнинг бошқа хусусиятларини кўрсатди.  Ҳужайранинг қанча яшашини махсус фермент белгилайди. Ва метформин ушбу ферментни ишлаб чиқаришни рағбатлантириши аниқланди: яъни ҳужайра ўлимига тўсқинлик қилади. Ҳужайра эса умрини узайтиради!

- Ва энг муҳими, бу дори арзон, ҳеч қандай фармацевтика корпорацияси томонидан патентланмаган, - дейди Елена Малышева.

"КП" эксперт хулосаси

- Ҳа, метформиннинг қизиқарли "ён" хусусиятлари қадимдан маълум бўлган, - дейди диагностика бўйича мутахассис, т.ф.н. Павел Ткачук - гарчи унинг қўлланмасида ҳаётни узайтириш тўғрисида бирон бир сўз бўлмасада. Саратон касаллигини ривожланиш хавфини 25-40% га камайтириши тажрибада исботланган. Дарҳақиқат, бу жуда арзон. Aммо, албатта, препаратни фақат шифокор тайинлаши керак.

2. Aспирин

Ацетилсалицил кислотаси (аспирин) енгил оғриқ қолдирувчи восита ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ишлатилади.

Aспирин қон томирларининг тиқилиб қолишининг олдини олади: қон қуйқаларини-тромбларни самарали эритади. "Aммо тромбоцитлар саратон ҳужайралари яширинган" ниқоб "ҳам бўлиши мумкин", деб тушунтиради  Елена Малышева - уларга "ёпишиб" саратон  қон оқими билан  танамизга киради. Тананинг ҳимоя механизмлари уни таний олмайди. Ва саратон одамни емиради.  Aспирин ичиш  саратон касаллигининг ҳам олдини олиш ҳисобланади. Мунтазам равишда аспирин истеъмол қиладиганлар,  томирларда саратон хавфини 24% камайтиради.

КП" эксперт хулосаси

- Aспирин ҳақиқатан ҳам узоқ умр кўришни тарғиб қилади, аммо уни узоқ вақт қабул қилсангизгина, - тушунтиради Ткачук. - Кўплаб юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса одамлар буни қилишади. Ва бу жуда арзон. Aммо ацетилсалицил кислотасини назоратсиз қабул қилиш ошқозон-ичак трактида қон кетиш хавфини оширишини  унутманг.

Шундай қилиб, организмингизни  ёшартиринг, фақат шифокор билан маслаҳатлашганидан сўнг: мутахассис сизга керакли шакл ва дозани тайинласин.

3. Статинлар

Бу холестерин бляшкаларига қарши дорилар гуруҳидир. Улар жигарда холестерин ишлаб чиқаришни камайтиради ва шу билан унинг қондаги даражасини пасайтиради.

"Статинлар инсон ДНКига таъсир қилиши исботланган", - дейди Елена Малышева. - Ҳужайраларнинг  ҳаётий таъминоти теломерларнинг узунлиги билан белгиланади.  Ва статинларни мунтазам равишда қабул қиладиган одамларда теломерлар секинроқ камайиб бориши исботланган.

КП" эксперт  хулосаси

"Статинлар у қадар арзон дорилар эмас", дейди  эксперт мутахассис. -Ва улар жуда кўп ён таъсирга эга. Уларни "теломерларни узайтриш учун" олиш жуда қийин. Aммо шифокор уларни сизга буюрган бўлса -бундай ёқимли ён таъсирдан баҳраманд бўлишингиз мумкин!

Бу мутахассисларнинг фикрлари, биз сизга ҳар қандай дори воситасини шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишни тавсия қиламиз.Ҳар қандай дориларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, соғлигингиз, ҳаётингиз учун хатарли бўлиши мумкинлигини унутманг.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!