Мьянмада мусулмонларга қарши жиноятлар содир этган роҳиб озод қилинди

Мьянмада мусулмонларга қарши жиноятлар содир этган роҳиб озод қилинди

Мьянма ҳарбийлари, мусулмонларга қарши жинотчилар билан танилган будда миллатчиси роҳиб Виратани, ағдарилган Аун Сан Су Чжи ҳукумати томонидан қўзғолон қўзғатиш айбловини олиб ташлагач, озод қилди.

“Time”журнали Мьянмада диний адоватни қўзғатгани учун «Буддавий террорнинг юзи» деб ном берилган монархнинг барча айбловлари олиб ташланганидан кейин қўйиб юборилган. Мандалай шаҳридан бўлган Вирату 2001 йилда мусулмонларга қарши 969 гуруҳига аъзо бўлган ва биринчи марта 2003 йилда қамалган.

2010 йилда қамоқдан озод бўлиб ғарбий Ракхайн штатидаги этник озчиликдан бўлган буддавийлар ва этник роҳинжа мусулмонлари ўртасида тартибсизликлар бошланганидан икки йил ўтиб танилди. У мусулмонларга қарши зўравонлик қўзғатишда айбланган миллатчилик ташкилотини тузган ва динлараро никоҳни қийинлаштирадиган қонунларни қўллаб-қувватлаган. 2017 йилда Мянмадаги энг юқори буддавий раҳбарият унга бир йилга ваъз қилишни тақиқлади. Фейсбук 2018 йилда унинг аккаунтини ёпиб қўйди. Аммо 53 ёшли роҳиб Аун Сан Су Чжи ҳукуматини коррупцияда айблаган ва армия конституциясини қайта ёзишга уринишидан норози бўлиб, миллатчилик руҳидаги намойишларда фаол қатнашган.

У ўтган йилнинг охирида, 2019 йил май ойида расмийларга таслим бўлганидан сўнг, ўша пайтдаги ҳукуматга нисбатан «ғазаб ва нафрат» қўзғашга уриниш ва «норозилик келтириб чиқариш» айбловлари билан қамоққа ташланган эди.

Мьянмада 1 февралдаги давлат тўнтариши натижасида ҳарбийлар Аун Сан Су Чжидан ҳокимиятни тортиб олганидан буён тартибсизликлар бошланди, бу эса норозилик ҳаракатини қўзғатди ҳамда иқтисодиётни вайрон қилди. Генераллар куч билан жавоб беришди ва халқаро ташкилотларнинг маълумотларига кўра, шу даврда 1000 дан ортиқ одам, жумладан болалар ўлдирилган.
Вирату аҳолининг кўпчилиги буддистлар бўлган Мянмада роҳинжаларни, гарчи уларнинг кўплаб ажлодлари Мянмада яшаган бўлса ҳам, Бангладешдан келган муҳожирлар сифатида тасвирлашга муваффақ бўлди.

Мустақил Myanmar Now медиа гуруҳи Виратуни озод қилиш учун миллатчи тарафдорлари олиб борган кампания туфайли ҳарбийлар томонидан «афв этилганини» айтган. Шунингдек, у тарафдорининг сўзларига кўра, у COVID-19 билан касалланган ва «соғлиғи яхши эмас».

Аун Сан Су Чжи генераллар ҳокимиятни қўлга олиб, коронавирус тарқалишидаги чекловларни бузиш, коррупция ва давлат сири тўғрисидаги қонунларни риоя этмаслик каби кўплаб айбловлар билан ҳибсга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!