Мьянма ҳукумати мусулмонлар яшайдиган штатда интернетни узиб қўйди

Мьянма ҳукумати мусулмонлар яшайдиган штатда интернетни узиб қўйди

Мьянмада 1 миллиондан зиёд киши ҳукумат қарори билан интернетдан узиб қўйилди, дея хабар бермоқда DW. 

Мамлакатда фаолият кўрсатувчи тўртта телекоммуникация компанияси Алоқа вазирлигининг буйруғига биноан асосан мусулмон роҳинжалар яшайдиган Ракхайн штатида интернетни тўсиб қўйди. Маълумотларга қараганда, бу ҳолат 21 июндан бери давом этяпти. 

Алоқа вазирлиги Ракхайн штатида «тинчлик тиклангандан кейин» яна интернетга боғланиш мумкинлигини билдирган. 

Маълумки, мьянмалик роҳинжалар 2017 йилда геноцидга учради, 750 минг роҳинжа қўшни Бангладешга қочиб ўтди. 

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!