Музликнинг фалокатли эриши намойиш этилди

Музликнинг фалокатли эриши намойиш этилди

DigitalGlobe сунъий йўлдоши томонидан олинган видеода Вавилов гумбази музлигининг шиддат билан эриши намойиш этилди. Музлик ҳар куни 30 сантиметрли муз қатламини йўқотмоқда. Олимлар жараённинг бундай тезлик олишини олдиндан айта олмаган. Бу ҳақда «daryo.uz» хабар берди.

Вавилов гумбази музлигининг эриши 2010 йилда қайд этилган. Ўшанда унинг юқори қисми денгиз томонга ҳаракатланаётгани қайд қилинган.

Бироқ ҳозир жараён бир неча марта тезлашган, муз палахсаси суткасига 5—10 метр тезликда денгизга интилмоқда.

Сабаб сифатида музликнинг икки қисми бир-бирига ишқаланиши қаралмоқда. Бунинг оқибатида кўп миқдорда суюқлик ҳосил бўлиб, жараёнга ортга қайтмас характер бермоқда.

Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, музлик 4,5 миллиард кубометр муз йўқотади. Бу дунё океани сатҳи кўтарилиши билан боғлиқ прогнозларни ҳақиқатга айлантириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!