Музлаткич балоси! Уч нафар бола даҳшатли тарзда ҳалок бўлди (фото +18)

Музлаткич балоси!  Уч нафар бола даҳшатли тарзда ҳалок бўлди (фото +18)

Олти ёшли Доултон, унинг беш ёшли синглиси Кейли ҳамда унинг ўртоғи (исми маълум эмас) эски музлаткич камерасига қамалиб қолиши натижасида фожиали ўлим топди. Воқеа Флорида штатининг Сувонни округида содир бўлди, дея хабар тарқатди The Sun .

Гап шундаки, Доултон ҳовлида синглиси ва унинг ўртоғи билан ўйнаб турганди. Шу вақтда улар ҳовлида турган эски музлаткич ичига киришади ва эшикни ёпишади. Ачинарлиси, музлаткичнинг эшиги ташқарига очилмай қолади. Уларнинг тарбиячиси бунга эътибор бермайди. Болаларни излай бошлаганида эса музлаткич дастлаб хаёлига келмайди. Энага болаларни музлаткич ичидан топганида эса уларнинг нафаси бўғилиб ва тоби қочиб, ҳалок бўлишганди.

Энага дарҳол полицияга қўнғироқ қилади ва Тез ёрдам чақиради. Аммо фойдаси бўлмайди. Айни дамда полиция вазиятни ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!