Музлатилган балиқ қанчалик фойдали?

Музлатилган балиқ қанчалик фойдали?

Ҳар доим дастурхонда учрайвермагани билан балиқнинг қанчалик фойдали экани барчага яхши маълум. Аммо унинг музлатилгани фойдалими ёки йўқлиги бошқа масала. Бундан 10 йил аввал Washington Post газетасида «Музлатилган балиқни ошпазлар тайёрлайдими?» номли мақола эълон қилганидан кейин турли саволлар пайдо бўлган бўлса, эндиликда музлатилган балиқларнинг сифат жиҳатидан бугунги кунда бозордаги музлар орасидаги филелардан ортиқроқ эканини билиш мумкин. Аслида эса янги филеларнинг аксарияти ҳам кўп ҳолларда музлатилган бўлади, аммо бу овоза қилинмайди.

Соғлом турмуш тарзини янги маҳсулотларсиз тасаввур қилиб бўлмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Бундай маҳсулотлар ҳақида гап кетганда эса кўз олдимизга бозорларга фермалардан катта сумка, қопларда келтирилган сабзавотлар; гулдастани ёдга соладиган гулкарам, брокколи; қоп тўла оппоқ ун ва бундан сал аввал денгиз ёки океанда сузиб юрган турли балиқлар келади. Бу супермаркетга кириб харид қилгандан кўра ёқимлироқ туюлади кишига. Биринчисида ўзингиз ва саломатлигингиз ҳақида қайғураётганингиздан ғурур ҳиссини туясиз, иккинчисида эса эҳтиёжларни қондириш учун харид амалга оширасиз.

Баъзида мавсуми бўлмаса ҳам балиқ қандай қилиб дўконда пайдо бўлди, деган савол туғилиши мумкин. Ушбу балиқ аслида қуритилган ҳолда олиб келинган бўлиб, сотувдан аввал музлари эритилиб, кўримли бўлиши учун ва харидорда янги эканлиги ҳақида тасаввур уйғотиш учун муз бўлаклари устига қўйилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо бундай жараёнда балиқнинг озуқавий хусусиятлари йўқолиши ажаб эмас. Шунга қарамасдан бунинг экологик нуқтаи назардан ўзига яраша ижобий томони бор.

Агар сиз атроф-муҳитга углерод билан боғлиқ зарар етказиш ҳақида бош қотирадиган бўлсангиз, кўнглингиз хотиржам бўлаверсин — музлатилган балиқнинг янгисидан кўра бу борадаги зарари камроқ. Бутун дунёда техника учун ишлатиладиган ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш хизматлари кўп миқдорда карбонат ангидрид ажралишига сабаб бўлади. Шундан келиб чиқиб музлатилган балиқни ҳеч иккиланмасдан бу борада зарарсиз, деб аташ мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!