Мухлис минбари: «Йиртқич оқ бўрисизлар»

Мухлис минбари: «Йиртқич оқ бўрисизлар»

Миллий терма жамоам,

Осиёда зўр сизлар.

Тўрт фаворитдан бири,

Йиртқич оқ бўрисизлар.

Ер курраи заминда,

Осиё катта қитъа.

Шоҳсупа кўзлаган кўп,

Кичкина кубок битта.

Ҳамжиҳат бўлиб тортинг,

Бир тамонга арава.

Япондан ўтиш учун,

Сузманг, шартдир ғалаба.

Ҳафсираманг рақибдан,

Қўрққан иккита кўраркан.

Биру нолга ютгандик,

Демак, ютса бўларкан.

Плэй-оффлардан ўтиб,

Йўл олинглар финалга.

Миллион-миллион мухлислар,

Омад тилар сизларга.

Жамолиддин ЭРГАШЕВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!