Мутахассислар коронавирус эпидемияси ёзда тугашини тахмин қилишди

Мутахассислар коронавирус эпидемияси ёзда тугашини тахмин қилишди

«Boston Consulting Group» (BCG) халқаро компанияси мутахассислари тадқиқот ўтказишиб, турли давлатларда коронавирус инфекцияси эпидемияси ва карантин чоралари тугаш вақтини прогноз қилишди.

Экспертлар статистика ва ҳукумат ҳисоботларига таянишди. Бунда турли давлатлардаги муолажа самарадорлиги, тиббиётнинг нақадар ривожланганлиги, бугунги кунга қадар касалланганлар сони инобатга олинди.

Уларнинг фикрича, АҚШ, Германия ва Россияда карантин июннинг ўрталари ёки июлнинг бошларида тугаши мумкин, чунки касалликни юқтириш майнинг бошларида авж олади. Буюк Британияда карантин сал кейинроқ, июннинг охири ёки июлда бекор қилиниши мумкин — у ерда касалланиш майнинг охирги ҳафтасида авж олиши тахмин қилинмоқда. Бразилия, Аргентина ва ЖАРда касалланиш июнда авж олади, шу туфайли карантин қоидаларини ёзнинг охиригача чўзиши мумкин, дейилади ҳисоботда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!