Мутахассис қаҳва ҳақидаги машҳур афсонани рад этди

Мутахассис қаҳва ҳақидаги машҳур афсонани рад этди

Қаҳва юрак оғриғидан азият чекадиганлар соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди. Бу фикрни шифокор ва телебошловчи Александр Мясников "Россия-1" телеканали эфирида билдирди.

Шифокор одамларга ичимликдан воз кечмасликни маслаҳат берди. Аммо бунда чегарани унутмасликни уқтирди.

"Қаҳвани меъёрида ичадиган одамларда юрак хуружи, аритмия кам учрайди дейилган илмий ишлар мавжуд", деди Мясников.

Шифокор кунига икки-уч стакандан кўп бўлмаган ҳолда қаҳва ичиш мумкинлигини айтди. Жигар муаммоси бўлган одамлар тўрт порция ичимликдан баҳраманд бўлиши мумкин. Қаҳқа жигарни тиклашга ёрдам беради, дея таъкидлади Мясников.

Мутахассис, шунингдек, подагра, паркинсон касаллиги ва остеопорозда кофе тавсия қилди, унинг саратонга қарши таъсирини тасдиқлади.

У эрийдиган қаҳванинг зарари ҳақидаги маълумотларни ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди, дея хулоса қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!