Мутасаддиларга Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди
Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:
- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;
- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;
- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;
- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан “Изланиш ва ривожланиш” (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.