Мутасаддилар: “Tashkent City” конгресс-холл томининг қулаб тушгани ёлғон...

Мутасаддилар:  “Tashkent City” конгресс-холл томининг қулаб тушгани ёлғон...

2 декабрь куни “Tashkent City”да қуриб фойдаланишга топширилган конгресс-холл томининг бир қисми қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабарнинг ҳақиқатга зид экани тўғрисида Tashkent city расмий телеграм хабарида маълумот пайдо бўлди.

2019 йилнинг 2 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Ташкент Cити Конгресс-маркази томи қулаши ҳақида хабар тарқатилган эди, дейилади хабарда.

Ўтказилган текширув натижасида мазкур ахборот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, том қисми бутун ҳолатда эканлиги аниқланди. Ҳозирда ёлғон хабар тарқатилишининг сабаблари ва манбаларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун:

Аввал хабар қилинганимиздек, Ташкент Cити Конгресс-маркази ҳудуд сейсмик жиҳатлари инобатга олинган ҳолда, зилзилабардошлиги 9 баллгача этиб қурилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса  8 декабрь — Конституция куни муносабати билан ташкил этиладиган байрам дастурига тайёргарлик кўрилаётган вақтда — репитиция чоғида юз бергани айтилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!