«Мусулмонларнинг Германияга кўчиб келишини тақиқлаш зарур»

«Мусулмонларнинг Германияга кўчиб келишини тақиқлаш зарур»

Германияда ўтказилган ижтимоий сўров ксенофобиянинг ортганини кўрсатди. Айниқса, мусулмонлар ва лўлиларга нисбатан салбий муносабатда бўлувчилар сони кўпайган, дея хабар бермоқда DW. Тадқиқот муаллифлари бундай ҳолат демократия учун хавф туғдиришини таъкидламоқда.

Ҳар уч немисдан бири “хорижликлар Германияга фақатгина ижтимоий фаровонликдан фойдаланиш учун келади” деган фикрда. Мамлакат шарқида эса ҳар икки немисдан бири ана шундай ўйлайди.

“Айни пайтда Шарқий Германияда яшайдиганларнинг 30 фоиздан ортиғи хорижликларга нисбатан душманона кайфиятда, – дейди Лейпциг университети ҳузуридаги Ўнг экстремизм ва демократияни ўрганиш маркази раҳбари Оливер Декер. – Германия ғарбида эса бу кўрсаткич 22 фоиздан ошмайди”.

Тадқиқотдан маълум бўлишича, айниқса, мусулмонлар ва лўлиларга нисбатан муносабат ёмонлашган. Сўровда қатнашганларнинг 44 фоизи мусулмонларнинг Германияга кўчиб келишини тақиқлаш кераклигини айтган (2014 йилда бу кўрсаткич 36,5 фоизни ташкил этган эди). Иштирокчиларнинг 55,8 фоизи эса мусулмонларнинг кўплигидан ўзини ўз ватанида бегона ҳис қилар экан (2014 йилда – 43 фоиз).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!