Мусулмонларнинг энг хунук намунаси

Мусулмонларнинг энг хунук намунаси

Ғарбда мусулмон давлатлар аҳолиси, уларнинг маданияти ҳақида нотўғри тушунчалар, стереотиплар яъни қўпол умумийлаштиришлар мавжуд. Бундай хато тасаввурларни ёйишда медиянинг роли катта. Қолаверса мусулмонларнинг ўзи ҳам қараб турмайди, шундай қарашлар пайдо бўлишига ўз амаллари билан ёрдам беради.

Масалан, курдлар баъзи араблар, покистонликлар орасида honour killings яъни номус учун ўлдириш ҳолатлари учраб туради. Оиладаги аёл шахс бирор бегона эркак билан ишқий муносабатдалиги сезилса ўша қиз ўлдирилади. Кўпинча ўсмир ёшдаги қизлар бойфренд яъни ошиқ орттиради. Ёки покистонликларда қариндошидан бошқасига турмушга чиқмоқчи бўлиш бу қаттиқ айб ҳисобланади. Албатта амакисининг, холасининг, тоғасининг ёки аммасининг ўғлига тегиш керак.

Икки стандартликни қарангки, ўғил болалар мактаб давриданоқ ишқий саргузаштларни бошлаб юборади, ҳаромдан бола туғдиради. Лекин қизларники кечирилмайди. Қотилликдек жиноятни дин номи билан оқламоқчи бўладиган жоҳиллар ҳам топилади.

Қизларни мажбурлаб турмушга узатишади. Қўшнимни ҳам Покистонга каникулга олиб бориб амакиваччасига мажбуран узатишган. Бу сўтак шу орқали Британия паспортини олган. Хотинини уриб ,бошқа нарса қилиб кун бермас экан. Барибир эркин жамиятда ўсган қиз бунга чидолмаган ва охири ажрашган. Шундан кейин ҳамма қариндошлари булардан юз ўгирган. Хуллас мана шунақа жоҳилликлар орқали стереотиплар, умумлаштиришлар ҳосил бўлади. Мусулмонлар ким деса wife beater, misogynists яъни хотин уронғич, аёлларни таҳқирловчилар деб ўйлайди. Бундан ҳам баттарроқ ҳолатлар бўлади. Ўзининг юртидан олиб келган келинига зулм қилавергач улар қочиб кетади. Баъзиларини ҳатто қайнонаси билган ҳолатда қайнотаси зўрлаши маҳкамаларда маълум бўлган. Ишхоналарда ҳамкасб инглизлар сизни кўрганда ўшалардан биттаси эмаслигингизни исботлашга уриниш ҳам бефойда. Чунки медия таъсирини йўқотиш осонмас.

Фаизиддин МЎМИН

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!