Мусулмонларни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлган эркакка қандай жазо берилди?

Мусулмонларни ёмонотлиқ қилмоқчи бўлган эркакка қандай жазо берилди?

Чехияда мусулмонларни ёмон кўрсатиш мақсадида жиҳодчиларнинг теракти тақлидини қилган шахс устидан ҳукм ўқилди.

Radio.cz хабарига кўра, суд 71 ёшли Яромир Балдани 4 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарган.

Балда 2017 йилда кесилган дарахтларни Прага шимолидаги темир йўлга ташлаган, оқибатда иккита поезд издан чиқиб кетган. Ҳодисада ҳеч кимга зарар етмаган. Темир йўлда Аллоҳу акбар деб ёзилган варақалар топилган. Варақаларни Балда атайин ташлаб кетгани аниқланди.

Шундан кейин қўлга олинган Яромир Балда мазкур ҳодисани исломоф бўлгани туфайли содир этганини тан олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!