Мусулмонларни ёмонлаган амалдор ишдан ҳайдалди

Мусулмонларни ёмонлаган амалдор ишдан ҳайдалди

Буюк Британияда юқори мартабали амалдор исломофоб изоҳлари учун ишдан олинди, дея хабар бермоқда Muslim News.

Британия ҳукуматининг турар жой сектори бўйича маслаҳатчиси Рожер Скратон тизимли равишда Исломга ва мусулмонларга қарши фикрлар билдириб келган. Айни пайтда у Венгрия бош вазири Исломга қарши фикрлари билан танилган Виктор Орбан билан яқин дўст экани маълум бўлди.

Скратон нашрлардан бирига берган интервьюсида Венгрия аҳолиси катта сонли мусулмон қабилаларнинг кутилмаган босқинидан безовта эканини айтган. Амалдорнинг бу гапи ижтимоий тармоқларда танқидга учради ва оқибатда Скратонни ишдан бўшатишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!