Мусулмонлар Саратов шаҳрининг марказида совғалар улашишди

Мусулмонлар Саратов шаҳрининг марказида совғалар улашишди

Саратов шаҳрининг марказида хайрия акцияси ўтказилди, дея хабар бермоқда ansar.ru нашри.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари (Робиъул-аввал ойи) муносабати билан “Турон” минтақавий жамоат ташкилоти томонидан Саратов шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига ширинликлар улашилди.
Бу хайрия акцияси “Турон” минтақавий жамоат ташкилотининг ташаббуси билан кетма кет иккинчи йил ўтказилмоқда.

Ташкилот аъзолари одамларга уларнинг миллати ва динидан қатъий назар ширинлик ва хурмолар тарқатишди. Саратов шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари “У – оламларга раҳмат” номли хайрия акция Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойларига тўғри келганлигидан ҳайратланишди.

Катталар ва кичиклар, талабалар ва нафақахўрлар, бир сўз билан айтганда барча совға олган инсонлар мамнун бўлишди ва “Турон” ташкилоти аъзоларига ажойиб совғалар учун раҳмат айтишди.

Уларнинг кўпчилиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида билган ва ўқиганлар бўлган. Шунингдек, уларнинг кўпларида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига нисбатан ҳам қизиқиш уйғонган.

Бир соатдан кам вақт давомида 500 та қутида совғалар тарқатилди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари хурмонинг фойдалари ҳақида айтганлари учун ҳам хурмо танланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!