“Мусулмонлар Американи бошқаришини хоҳлайсизларми?"
АҚШнинг Арканзас штатилик сенатор Жейсон Раперт исломофоб фикри учун танқидга учради.
Thv11.com нашрининг хабар беришича, бир неча кун аввал сенатор Твиттер орқали шундай деб ёзган: “Жорий йилги оралиқ сайловларда мусулмон сайловчиларнинг 95 фоизи қатнашди. Уларнинг бутун Американи бошқаришини хоҳлайсизларми?”
Ижтимоий тармоқда сенаторнинг бундай ошкора исломофоб сўзлари баҳсларни келтириб чиқарди. Шунингдек, бунга Америка – Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) ҳам эътибор қаратди. Кенгаш вакили Роберт МакКонинг таъкидлашича, сенатор Рапертнинг фикри ўтмишдаги хавфли мафкуранинг аксидир, бундай фикрни қўллаб-қувватлаш эмас, рад этиш зарур.
Кейинроқ сенаторнинг Твиттердаги саҳифаси тўсиб қўйилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).