Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар: Оқшамсиддиннинг улкан кашфиёти – микроблар

Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар: Оқшамсиддиннинг улкан кашфиёти – микроблар

Оқшамсиддин (1389-1459) энг аввало Истанбул фотиҳи Султон Меҳмет II нинг маънавий устози сифатида билинади. Лекин у кўп қиррали олим ҳам эди. У микроблар ҳақида жиддий фикр юрита бошлаган италиялик врач Жироламо юз йил аввал микробларни тавсифлаб берган.

Тўлиқ исми Муҳаммад Шамсиддин ибн Ҳамза бўлган олим Шомда таваллуд топган. Соч-соқоли оқ бўлгани учун уни Оқшамсиддин деб аташган.

У диний билимлар билан бир қаторда тиббиёт, астрономия, биология ва математикани ҳам ўрганди. Оқшамсиддин беморларга ташхис қўяр ва улар учун дорини ўзи тайёрлар эди. Унинг тиб илмига бағишланган “Маддатур ҳаёт” асари усмонийлар салтанатидаги тиббиёт мактабларида дарслик сифатида ишлатилган.

Оқшамсиддин ўша пайтда минглаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлган юқумли касалликларни тадқиқ этган. У касаллик одамдан одамга “кўзга кўринмайдиган уруғлар” орқали ўтади деган хулосага келган. Олим “Маддатул ҳаёт” асарида шундай ёзган эди:

“Касалликлар ҳар бир инсонда алоҳида вужудга келади деб ўйлаш хатодир. Касалликлар бир одамдан бошқасига жуда кичик, кўзга кўринмайдиган, лекин тирик уруғлар орқали ўтади… Турли хил касалликлар борлигидан келиб чиқадиган бўлсак, ўсимликлар ва ҳайвонлар сингари уларнинг уларнинг ўз уруғи ва моҳияти бор…”

Шу тариқа микробларни тавсифлар экан, Оқшамсиддин касалликларни кўзга кўринмайдиган майда организмлар келтириб чиқаришини таъкидлайди.

Оқшамсиддин пайтида ҳали микроскоп кашф қилинмаган эди. Тўрт юз йил кейин француз кимёгари ва биологи Луи Пастер микроскопдан ва бошқа техника ютуқларидан фойдаланган ҳолда микроблар аниқлаш учун тажрибалар ўтказди.

azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!