Мусулмон олима процессорларнинг янги турини кашф қилиб "Йил ютуқлари" мукофотини олди

Мусулмон олима процессорларнинг янги турини кашф қилиб "Йил ютуқлари" мукофотини олди

Мисрлик олима Элҳам Фадалийнинг кремний асосида ёруғлик чиқарадиган материал яратишда муваффақиятга эришди.  Physics World журнали Фадалий эришган натижаларини дунёда физикада биринчи рақамли ютуқ деб атади.  

Ёруғлик илмий жиҳатдан ғалати ҳодиса. Уни бошқариш олимлардан катта куч талаб қилади. 

Мусулмон аёл келажак муҳандиси.

Шубҳасиз, биз ҳозирги мис асосидаги компютер чиплари билан ҳисоблаш техникалари ривожининг чегарасига етгандек бўламиз. Агар биз янада яхши кўрсаткичларга эришмоқчи бўлсак, уларни алмаштириш керак. Кремний биз кутган алмаштиришга ўхшайди. Аммо у ёруғликни яхши тарқатмайди. Агар кимдир кремнийнинг нурни яхши тарқатадиган усулини топа олса, кимдир кремний лазерининг компютер чипларига жойлаштирилиши учун йўл очса, бу ҳисоблаш техникаларида инқилоб бўлар эди.

Маълум бўлишича, шундай одамлар топилган. Бу мисрлик олима Элҳам Фадалий бўлди. Нидерландиядаги Эйндховен Техник университетида у ва унинг ҳамкасблари оптик алоқа ҳамда кимёвий датчикларни яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган кремнийга асосланган материал яратишга муваффақ бўлишди.

Яратилиш жараёнида олимлар одатдаги олмос шакли ўрнига олти бурчакли кремний-германий кристалларини ўстирганлар. Бунинг учун улар ушбу қотишмадан инфрақизил нурни қайта ишлаши учун нанотармоқларни яратиши керак эди. Бу жуда катта ютуқдир - Physics World халқаро илмий журнали буни биринчи рақамли ютуқ деб аташи бежиз эмас.

Physics World Бристолда (Буюк Британия) дунёга машҳур Физика институтининг нашридир. У ҳар йили физикадаги янги кашфиёт учун "Йил ютуқлари" мукофотини тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!