Мустақиллик байрами арафасида #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилди

Мустақиллик байрами арафасида #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида #MenUchunQadrli номли флешмобга старт берилганини эълон қилади. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда иштирокчилар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Ўзбекистон билан боғлиқ қадрли таассуротлари (тарихий бино, жой ёки буюм, қизиқарли воқеа, қўлга киритилган ютуқлар, эришилган натижалар, оила аъзолари ёки дўстлар даврасида олинган фотосуратлар) билан иштирок этиши мумкин.

«Бу билан байрам арафасида ўзаро ҳамжиҳатликни янада ошириш, ватанимизни қанчалик севишимиз ва унинг ҳар бир бўлаги биз учун қадрли эканлигини яна бир бор ёдга оламиз. Энг асосийси эса, шу орқали бир-биримизни байрам билан ўзига хос тарзда табриклаб, яхши кайфият улашамиз.

Бунинг учун юқорида келтириб ўтилган, Сиз учун қадрли бўлган фотосуратларни ижтимоий тармоқларда дўстларингиз билан улашинг ҳамда уларни таърифлашда #MenUchunQadrli ёки #Senyu ҳештегларидан фойдаланинг», — дейилади хабарда.

Флешмобда барча ёшдаги фуқаролар, вазирлик ва идоралар жамоалари, хориждаги ўзбеклар, чет эллик меҳмонлар, Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар вакиллари ва бошқалар иштирок этиши мумкин.

Эълон қилинаётган фотосуратлар ташкилотчилар томонидан кузатиб борилади ҳамда энг фаол иштирокчилар ва креатив ишлар ОАВ орқали кенг жамоатчилик эътиборига тақдим этилади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!