Муштумзўр талончи ушланди

Муштумзўр талончи ушланди

Кеча, 10 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида талончилик ҳодисаси рўй берди. Фуқаро ўз танишини тунаб кетди.
 
Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи Б.А. таниши М.Н.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитган ҳамда унинг сумкасини тортиб олган. Қайд этилишича, сумка ичида 6 миллион 600 минг сўм пул ва Nokia мобиль телефони бўлган.
 
Кўрилган чоралар натижасида Б.А. ўша куннинг ўзида ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: qalampir. com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!