Мурод Хонтўраевни пичоқлашда 7 киши гумонланиб, терговга тортилди

Мурод Хонтўраевни пичоқлашда 7 киши гумонланиб, терговга тортилди

Хабарингиз бор, 26 ноябрь куни ўзбекистонлик аралаш қоидали жанглар устаси Мурод Хонтўраев Тошкент савдо мажмуасида жойлашган офисида пичоқлаб кетилди. Спортчи пичоқдан 9 марта жароҳатланган. Унга шифокорлар бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бош ўнг тепа соҳаси эзилиб ёрилган жароҳати, ўнг сон, думба соҳаси, кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари (9 та) иккала кўкрак усти соҳаси сидирилган жароҳати, чап тирсак соҳаси кесилган жароҳати ташхисини қўйганди.

Тошкент савдо маркази ташқарисига ўрнатилган видеокузатув мосламасидан олинган видоеда автотураргоҳга оқ рангдаги Cobalt ва қора Lacetti автомобилиги келиб тўхтагани, улардан қора рангли махсус кийимларда, бошига ниқоб таққан ўнга яқин барзанги тушиб, қувалашиб бино ичкарисига киргани ва Хонтўраевга қурол билан ташланганини кўриш мумкин.

Хўш, Мурод Хонтўраевнинг жонига қасд қилган жиноий гуруҳ қўлга олиндими? Бу саволга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа маркази мутахассислари жавоб берди.

Маълум қилинишича, ўша куннинг ўзида мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтган вақт оралиғида Ички ишлар органлари ходимлари Мурод Хонтўраевни 1-сон шаҳар клиник шифохонасидан олиб кетаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. ИИББ вакили бунга ҳам изоҳ берди.

Ходимнинг маълум қилишича, Хонтўраевнинг саломатлиги тиклангани боис, у Тошкент шаҳар ИИББ тергов бўлимига олиб кетилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилгандан сўнг, ҳозирда даволанишни давом эттирмоқда.

QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, Хонтўраевнинг пичоқланиши билан боғлиқ ҳолатда 7 киши гумонланиб, тергов тортилган.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!